14:30 / 11.08.2020
1 525

Байрут порти тикланмаса, Ливанда 2,5 ҳафтадан кейин нон тугаши мумкин

Байрут порти тикланмаса, Ливанда 2,5 ҳафтадан кейин нон тугаши мумкин
Мени мамлакатда 2,5 ҳафтадан кейин нон тугаши жуда хавотирлантирмоқда. Мамлакатда 85 фоиз ғалла импорт қилинади, у вайрон бўлган Байрут порти орқали киради”, деб маълум қилган Бизли.

Биз ҳозирда портга озиқ-овқат ортилган кемаларни қабул қилиш қобилиятини вақтинча бўлса ҳам қайтариш билан шуғулланмоқдамиз. Биз 17,5 минг тонна буғдой ортилган кема жўнатдик, у 2 ҳафтадан кейин Байрутга келади. Бу буғдой Ливанни 20 кунга нон билан таъминлашга етади”, деб қўшимча қилган БМТ вакили.

Унинг таъкидлашича, бошқа йирик етказмалар ҳам режалаштирилмоқда. Бироқ бунинг учун порт 2 ҳафтадан кейин кемаларни қабул қила олиши керак. “Шу сабабли ҳозир донорлар ёрдами зарур. Бизга вақтинчалик омборлар, кранлар ва генераторлар керак бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Бизли ва Жаҳон озиқ-овқат дастурининг озиқ-овқат ортилган 3 та юк самолёти Байрут аэропортига етиб келганини маълум қилган.

Одамлар вазиятдан дарғазаб ҳолдалар, бу рост. Бироқ кўплаб ёшлар вайроналардан тозалашда ёрдам бераётганлари илҳомлантиради. Биз ҳақиқатан ҳам анча иш қилишимизга тўғри келади”, деб ўз сўзларини якунлаган БМТ вакили.

Байрут портидаги кучли портлаш 4 август куни содир бўлди. Натижада шаҳарга жуда катта зарар етди, 5 мингдан ортиқ одам жабрланди, 300 мингдан ортиғи уйларидан маҳрум бўлди, 160дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Ливан расмий идоралари маълумотига кўра, денгиз портидаги омборда сақланган 2,75 минг тонна селитра ёнида пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси бузилгани портлашга олиб келган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)