Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат фуқароларига янги видеомурожаат йўллаб, миллат етакчиси бўлишга тайёрлигини эълон қилди.
Тихановская Беларусь оғир дамларни бошидан ўтказаётганини, «разиллик қаҳрамонлик билан, ноумидлик мардлик билан ёнма-ён тураётганини» таъкидлади.
- Биз танлашимиз керак, замон биздан шуни талаб қилмоқда, - деди у.
Сиёсатчи яқинлари намойишларда ҳалок бўлганларнинг оилалари билан бирга кўз ёши тўкишини таъкидлади, уларнинг номларини кўчаларга қўйишга чақирди.
- Мен сиёсий карьера ҳақида ўйламагандим, сиёсатчи бўлишни мақсад қилмаган эдим. Аммо тақдир тақозоси ва сизлар туфайли курашнинг олдинги чизиғига чиқиб қолдим. Ўз овозларингизни менга бердингиз ва буни қадрлайман. Нима учун бундай қилганингизни аниқ биламан. Биз ҳаммамиз 26 йил бурун тушиб қолган доирадан чиқиб кетишни истаймиз.
Бундай мураккаб даврда мамлакатнинг тинчланиши ва нормал ритмга тушиб олиши учун миллат етакчиси бўлишга, жавобгарликни зиммамга олишга тайёрман», - деди у.
Тихановская яна сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди ва янги, «дунё ҳамжамияти томонидан тан олинадиган, реал, адолатли» президентлик сайловини ўтказиш учун янги қонунчилик базасини тайёрламоқчи эканини айтди.
- Беларуслар тинч намойишларнинг кучини исботлашмоқда. Бу билан ҳақиқат куч ва қурол томонда эмаслигини исботлаяпмиз, - деб қўшимча қилди у.
Расмий маълумотларга кўра, 9 август куни ўтказилган сайловда Светлана Тихановская 10 фоиздан ортиқ, амалдаги президент Александр Лукашенко эса 80 фоиздан ортиқ овоз тўплади. Сайлов натижалари эълон қилингач, мамлакатда норозилик намойишлари авж олди. Тихановская эса Беларусни тарк этишга мажбур бўлиб, Литвага кетди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди