12:00 / 18.08.2020
3 719

АҚШдаги Ўлим водийсида Ер юзида энг юқори ҳарорат қайд этилди

АҚШдаги Ўлим водийсида Ер юзида энг юқори ҳарорат қайд этилди
Фото: «Nv.ua»
Ер юзидаги энг юқори ҳарорат АҚШнинг Калифорния штатидаги Ўлим водийси (Death Valley) миллий боғида қайд этилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

АҚШ миллий об-ҳаво хизматига кўра, водийда ҳаво ҳарорати 54,4 даражага етган. Қайд этиш керак, бу борадаги аввалги рекорд ҳам Ўлим водийсида 2013 йилда қайд этилган. Унда ҳаво ҳарорати 54 даражагача исиган.

Баъзи манбаларда, 1913 йил Ўлим водийсида ҳаво ҳарорати 56,6 даражага етгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ушбу маълумотлар тўғрилигига замонавий олимлар шубҳа билан қарайди. Уларнинг фикрича, бир аср олдин ҳаво ҳароратини ўлчашда хатога йўл қўйилган.

АҚШ расмийлари 2-3 кун ҳаддан ташқари юқори ҳароратни намликнинг юқори даражада эканлиги билан боғламоқда. Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг таъкидлашича, АҚШдаги жазирама иссиқ ҳаво мамлакатдаги бошқа экстремал об-ҳавога қараганда ўртача ҳисобда кўпроқ одамни нобуд қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги Ўлим водийсида Ер юзида энг юқори ҳарорат қайд этилди