11:19 / 19.08.2020
6 044

COVID-19 коронавирус инфекциясини тўхтатиш йўли айтилди

COVID-19 коронавирус инфекциясини тўхтатиш йўли айтилди
Фото: BBC
Жамоавий, яъни коллектив иммунитет COVID-19’ни енгиб ўтилишини англатмайди, вируснинг ёйилиб кетмаслигини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш керак. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастурлари директори Майкл Райан маълум қилган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

«Айни вақтда Ер юзи аҳолиси касалликни тўхтата олиш кучига эга иммунитет шакллантира олгани йўқ. Биз иложи борича коронавируснинг тарқалишига тўсқинлик қиладиган чораларни кўришимиз ва жамоавий иммунитет одамларни қутқаради деган фаразга ишониб қолмаслигимиз зарур. Ҳозир бу энг тўғри қарор», — деган у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил 11 март куни коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия даражасига чиққанини эълон қилган. ЖССТ маълумоти бўйича бутун дунёда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 21,5 миллиондан ошган, 767 минг нафардан кўпроқ бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » COVID-19 коронавирус инфекциясини тўхтатиш йўли айтилди