23:45 / 27.08.2020
1 201

Сингапурлик талаба тарвуздан ўйин приставкасини ясади (видео)

Сингапурлик талаба тарвуздан ўйин приставкасини ясади (видео)
Сингапур менежмент университетида информацион тизимларни ўрганувчи талаба YouTube’да Cedishappy тахаллуси остида ижод қилувчи блогер дунёда биринчи марта тарвузни ўйин приставкасига айлантирди. Йигит ўз ишланмасини Watermelon Boy деб атади.

Ўйин приставкасини яратишга блогер карантин пайтида илҳомланди. У бунинг учун қўлда тутиб туриш осон бўлган кичикроқ тарвуздан фойдаланди.

Гадежт учун унга Raspberry Pi мини компьютери, контроллер-тугмалар, овоз кучайтиргичлар, кичик дисплей, сим ва power bank ҳам керак бўлди.
Талаба буларнинг ҳаммасини ичи ўйиб тозалаб олинган тарвузга жойлаштирди.

Сўнгра у ҳамма компонентларни созлади, Game Boy advance приставкаси эмуляторини ўрнатди ҳамда 16 йил аввал чиқарилган Pokemon Emerald ўйинини юклаб олди. Ўйин приставкасини ёққанида эса ҳамма нарса ишлаб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)