14:00 / 30.08.2020
1 092

Хитойда оч қолиб, ғингшиётган мушукни булочка билан меҳмон қилган ит (видео)

Хитойда оч қолиб, ғингшиётган мушукни булочка билан меҳмон қилган ит (видео)
YouTube тармоғида кучук уйсиз ва оч қолган мушукка егулик олиб келгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Life хабар берди. Видео уй ҳайвони эгаси томонидан тасвирга олинган.

Хитойнинг Шаньдун вилоятида яшовчи қиз таъсирли воқеанинг гувоҳи бўлди. Қизнинг айтишига кўра, дастлаб Пудинг исмли итининг увиллаган овози эшитилади. У нима бўлаётганини билиш учун ташқарига чиқади ва ити ўз егулигини тишлаб уясидан олиб чиқади, сўнг бошпанасиз қолган, қорни оч мушукка олиб борганини кўради.

Қизнинг таъкидлашича, мушук дастлаб унга меҳрибонлик қилаётган кучукдан қўрққан ва зинадан пастга тушмаган, аммо буни сезган кучук бироз ортга чекинган ва унинг яқинлашишига имкон бериб, масофани сақлаган.

«Мен аввалига у булочкани мушукни ушлаш ёки унга қарши курашиш учун ўлжа сифатида фойдаланади, деб ўйладим. Бундан кейин нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдим. Пудинг унга овқат берди, бироз ортга чекинди ва мушукни қўрқитмаслик учун масофани сақлади», ­ — дея Пудингнинг эгаси ўз ҳиссиётлари билан бўлишди.

Мушук овқатни олиши билан қаергадир қочиб кетди. «Мен бу вазиятда ақлдан озай дедим, чунки кучугимиз қўриқчи ит, у одатда ўзининг овқатига жуда эҳтиёткор эди», ­— дейди унинг эгаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)