
Фото: «РИА Новости»
АҚШнинг Флорида штати аҳолиси тумшуғига коктейль идишининг қопқоғи тиқилиб қолган катта ҳаворанг қарқара қушини қутқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
«Қушни узоқдан кўриб, унинг тумшуғида балиқ бор деб ўйладим», − дейди флоридалик Кэролайн Бургин. – Қўшним билан яхшилаб қарасак, бу тезпишар овқат тайёрлайдиган ресторанлардаги пластик идиш қопқоғи экан».
Қўшнилар қуш тумшуғини очолмай қолса, очликдан ўлишидан хавотир олди. Кейин улар Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятидан овчи чақирди.
«Бундай вазиятда 98 фоиз ҳолда қуш ўлади», − деди жамиятдан келган мутахассис Ким Бегей. У қушни тузоққа тушириш учун янги тутилган балиқдан фойдаланди.
Қарқара денгиз қушлари қўриқхонасига олиб кетилди, албатта, у ерда ветеринар шифокорлар ёрдам беради, сўнгра у яна озодликка қўйиб юборилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар