19:12 / 06.09.2020
3 166

Америкалик собиқ жиноятчи уни ҳибсга олган полиция ходимининг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Америкалик собиқ жиноятчи уни ҳибсга олган полиция ходимининг ҳаётини сақлаб қолди (видео)
Фото: New York Post
Энг кўп қидирувда бўлган жиноятчи аёл уни ҳибсга олган полиция ходимининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда New York Post нашри маълум қилди.

Собиқ жиноятчи Жоселин Жеймс гиёҳванд моддаларни қабул қилган ва бир неча бор қонунни бузганликда айбланган. Полициячи Террел Поттер уни икки маротаба ҳибсга олган ва ўндан ортиқ айблов қўйган.

2013 йил Жеймс ярим йил давомида реабилитация марказида даволанди ва гиёҳвандликдан халос бўлди. Шундан сўнг у ўзининг «Гиёҳванд инсонларни қайта тиклаш» дастурини ишлаб чиқди. 2013 йил август ойидан буён собиқ жиноятчи 508 нафар аёлга ёрдам берди.

Жеймснинг 2019 йил декабрь ойида Facebook тармоғида полиция ходими Поттерга буйрак кўчириб ўтказиш зарурлиги ҳақида хабарга кўзи тушади. Аёл унга донор сифатида ўз хизматини таклиф этади. «Аллақчон унинг буйраги менда эканлигини билганман», − дейди Жеймс.

Жараённи 8 йилдан буён кутаётган полициячи ҳайратда қолган. «Бу шунчаки тасодиф эмас. Бу худонинг иши. Тушунтиришнинг бошқа иложи йўқ», − дейди Поттер.

Собиқ жиноятчини муносиб номзод эканлигини аниқлаш учун тиббий текширувлар ўтказилди. Сўнгра унга шифохонадан қўнғироқ қилиниб, буйрак кўчириб ўтказиш учун бундан муносиброқ донорни ҳеч қачон кўрмаганликлари айтилди. Жарроҳлик амалиёти июль ойининг охирида муваффақиятли тарзда ўтди.

«Худо менинг жисмимни Поттернинг умрини узайтириш учун ҳам сақлаб турди. Бу менинг энг катта ютуғим. Мен ўлишим керак эди. Лекин худо бошқа одамнинг ҳаётини сақлаб қолишим эвазига ҳам ҳаёт берди», − дейди америкалик Жеймс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик собиқ жиноятчи уни ҳибсга олган полиция ходимининг ҳаётини сақлаб қолди (видео)