08:09 / 12.09.2020
1 231

АҚШда 100 йил аввал жўнатилган мактуб белгиланган манзилга етказилди

АҚШда 100 йил аввал жўнатилган мактуб белгиланган манзилга етказилди
Фото: Facebook/Brittany Keech
АҚШнинг Белдинг шаҳрида яшовчи Бриттани Кич ўз почта қутисида 100 йил аввал жўнатилган мактубни аниқлади.
Откритка кўринишидаги мактуб 1920 йил 29 октябрда жўнатилган. Унда Хеллоуин байрами муносабати билан табрик сўзлари ёзилган бўлган.

Бриттани мактубни Facebook’даги Positively Belding саҳифасида жойлаштирган.
“Ҳа, бу жуда секин”, деб мактубнинг бунчалик узоқ етказилишига изоҳ берган аёл.

Мактуб Дивизион-стритда яшовчи Рой Маккуин номига ёзилган бўлган. Унга табрик хатини амакисининг қизи ёзган.
Кўринишича, откритка уйнинг аввалги эгаларига йўлланган бўлган. Аёл уларни топишга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқмаган. Шу сабабли у мактубни маҳаллий тарих музейига топширмоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)