08:35 / 13.09.2020
2 476

Маршал Дўстум: «Уруш билан можароларни ҳал қилиб бўлмайди. Афғонистон тинчликка муҳтож»

Маршал Дўстум: «Уруш билан можароларни ҳал қилиб бўлмайди. Афғонистон тинчликка муҳтож»
Афғонистондаги можароларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Тинчлик ўрнатиш учун иккала томон ҳам музокараларни давом эттириши керак, деди Афғонистон маршали Абдул Рашид Дўстум 11 сентябрь куни TOLOnews телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳолатда ҳеч бир тараф Афғонистонда ҳарбий йўл билан ғалаба қозона олмайди. Шунинг учун томонлар тинчликка эришиш учун музокараларни давом эттириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати делегацияси ва «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирокида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун ўтказиладиган музокараларнинг навбатдаги босқичи 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада ўтказилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон афғонлараро музокараларнинг кейинги босқичларидан бирини Самарқандда ўтказишга тайёр.
Бу ҳақда 2020 йилнинг 9 сентябрь куни «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Сиёсат бўйича қуйи қўмитаси биринчи йиғилишида маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маршал Дўстум: «Уруш билан можароларни ҳал қилиб бўлмайди. Афғонистон тинчликка муҳтож»