18:53 / 16.09.2020
3 007

Toyota Innova’ни ақл бовар қилмас жойга парковка қилаётган ҳиндистонлик эркак (видео)

Toyota Innova’ни ақл бовар қилмас жойга парковка қилаётган ҳиндистонлик эркак (видео)
Кадр: YouTube
Параллел парковка — автомобиль ҳайдовчиси жуда кўп дуч келадиган мураккаб ҳолатлардан ҳисобланади. Буни амалга ошира олмайдиган ҳайдовчини ҳақиқий қийинчиликлар кутади. Масалан, аввал бошидан бурчак тўғри ола билинмаса, барчасини бошидан бошлашга тўғри келади, деб ёзади CARakoom.

Бироқ Toyota Innova’га эга ҳиндистонлик ҳайдовч учун параллел парковка — кунлик ҳаётининг бир қисмига айланган. Toyota Innova — бу олти ёки етти ўриндиқли йўлтанламас бўлиб, ром шассиси асосида қурилган. У одамларни ташиш учун жуда қулай ва видеодан кўриш мумкинки, у энг хавфли тураргоҳлардан бирига ҳам мос келади.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, машина ҳатто ўзиники ҳам эмас, балки дўстига тегишли бўлиб, ундан вақтинча фойдаланиб туради. Бундан ташқари, ушбу вирусли видео унинг хотини томонидан рухсатисиз олинган.

Афтидан, ҳайдовчи етарли даражада тажрибали ва анча йирик транспорт воситаларига бошқариб урганган. Бундан олдинги ишида у хавфли йўлларда «жип» ва автобус ҳайдаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Toyota Innova’ни ақл бовар қилмас жойга парковка қилаётган ҳиндистонлик эркак (видео)