Фото: «BitNovosti»
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ҳамда МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден ўзининг «Шахсий иш» китоби сотуви ҳамда маърузаларидан тушган маблағлар ҳисобидан Қўшма Штатлар ҳукуматига 5 миллионов доллардан кўпроқ маблағни ўтказиб беришга рози бўлди.
АҚШ ҳукумати даъвосида Сноуден махсус хизматларда ишлаган пайтида маълумотларни очиқламаслик тўғрисидаги мажбуриятга зид равишда кейинчалик мемуарлар чоп этгани, хусусан, «Шахсий иш» сотилишидан тушган барча даромадлар АҚШга тегишли экани таъкидланган эди.
Америка ОАВларига кўра, Сноуден ўз китобини сотишдан шу пайтгача 4,2 миллион доллар, махфий маълумотлар очиқланган чиқишларидан эса бир миллион доллардан кўпроқ ишлаган, дейилади ТАСС хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Эдвард Сноуден 2013 йили Америка махсус хизматлари интернет орқали қандай ишлаётганини, жумладан, хориж раҳбарлари сўзлашувларини кузатиб боришини ошкор қилганди.
АҚШ ҳукумати таъқибидан қутулиш учун собиқ махфий агент қатор мамлакатлардан бошпана сўраган ва 2014 йилда Россия уни уч йилга қабул қилганди. Кейинчалик бу муддат яна шунчага узайтирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради