14:09 / 28.09.2020
2 533

Хитой коронавирусга қарши оммавий вакцинацияни бошлади

Хитой коронавирусга қарши оммавий вакцинацияни бошлади
Фото: EPA/UPG
Хитойда ўн минглаб одамлар коронавирусга қарши вакцина қабул қилди, деб ёзмоқда «New York Post».
Вакцинанинг хавфсизлиги ва самараси ҳали исботланмаган. Хитойликлар ушбу вакцинани июль ойидан олишни бошлаган.

Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси аъзоси Чжэн Чжунвэй ХХР вакцинани ЖССТ билан бамаслаҳат қўллашга киришганини таъкидлаган. Унинг айтишича, «юқори хавф»ли касб эгалари, жумладан, тиббиёт ходимлари 22 июлдан вакцинани қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

Чжэн Чжунвэй клиник синовлар чоғи вакцина жиддий салбий оқибатларга олиб келмаганини қўшимча қилган.
Ўз навбатида, ЖССТ вакцинадан фавқулодда фойдаланиш бўйича Хитой «ички рухсат» берганини, бундай ҳолатларга ташкилот аралашмаслигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой коронавирусга қарши оммавий вакцинацияни бошлади