10:57 / 05.10.2020
3 784

Индонезия жунглиларида маҳаллий аҳолига хос бўлмаган мовий кўзли қабила топилди

Индонезия жунглиларида маҳаллий аҳолига хос бўлмаган мовий кўзли қабила топилди
Индонезиянинг Бутан оролида аъзолари кўк ёки мовий кўзга эга қабила топилди. Бу қабила аъзоларининг кўзлари гўёки фэнтези жанридаги фильмлардан олинганга ўхшайди.

Ушбу минтақа учун антиқа кўринишга эга одамлар борлиги индонезиялик геолог Корчине Пасарибу туфайли маълум бўлди. Одатда индонезияликлар қора кўз ва қора сочли бўладилар.

Геолог 2019 йилда Индонезиянинг қишлоқ ҳудудларидаги ҳаётга қизиқиб қолган. Шундан кейин у кўп сонли қабилалар ва маданий меросга эътибор қарата бошлаган.

Пасарибу Бутон оролига 17 сентябрда ташриф буюриб, туб аҳолини суратларда муҳрлаган. “Уларнинг мовий кўзлари жуда чиройли ва ўзига хос эди. Улар мени илҳомлантирди”, деб айтган геолог.

Унинг таъкидлашича, қабила аъзолари фотосессияда манмуният билан иштирок этишган. “Улар жуда самимий ва хушмуомалалар. Улар суратга тушишдан уялмайдилар”, деб айтган Пасарибу.

Суратларда акс этган қорамтир рангга эга одамларнинг мовий рангли кўзларга эгалиги ҳайратлантиради. Яна бир эътиборли жиҳати, қабила аъзолари орасида бир кўзи жигарранг, бир кўзи мовий рангдаги одамларни кўплаб учратиш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қабила аъзоларида кўк рангли кўзлар Ваарденбург синдроми деб номланувчи кам учровчи ирсий касаллик туфайли шаклланган.

Ушбу синдром эшитиш қобилиятининг йўқолиши ва соч, тери ҳамда кўз рангининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Бу касалликда кўзлар оч-кўк рангда бўлади. У, шунингдек, гетерохромия – бир одамда кўзларнинг турли рангда бўлишини келтириб чиқаради.

Қабила аъзоларида Ваарденбург синдроми нима учун авж олганининг сабаби ҳозирча номаълум. Статистикага кўра, ушбу касалликдан дунёда 40 мингга яқин одам азият чекади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезия жунглиларида маҳаллий аҳолига хос бўлмаган мовий кўзли қабила топилди