Фото: «Western Canada Lottery Corp.»
Иккита бир хил лотерея чиптасини сотиб олган Канада фуқароси 3,8 миллион АҚШ доллари ютиб олди.
Омадли чипта(лар) соҳиби — Альберта вилоятида яшовчи Эндрю Бёрк исмли киши. Машинасини ёнилғи қуйиш шохобчасида тўлдирган бу эркак қайтимига лотерея сотиб олган.
Бёрк шошилинчда хато қилганини уйига қайтгач англади: ҳар хил комбинацияли иккита чипта ўрнига иккита бир хилини сотиб олибди.
Аммо парво қилмай лотереяларни бир четга олиб қўяди. Лотерея ўйналган куни, омадни қарангки, унинг рақамларига жекпот чиқди. Энг қизиғи, ҳар икки лотереяси ҳам ютуқли.
Ушбу лотерея низомига кўра, пул мукофоти, агар даъвогарлар бир неча нафар бўлса, ўзаро бўлинади. Аммо Эндрюнинг якка ўзида иккита жекпотли чипта. Шунинг учун унга ҳар бири 2,5 миллион Канада долларилик сертификат берилди, умумий ҳисоблаганда, 3,8 миллион АҚШ долларидан ошади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди