21:28 / 05.11.2020
560

Туркия ўз вакцинасини клиник синовдан ўтказишни бошлади

Туркия ўз вакцинасини клиник синовдан ўтказишни бошлади
Туркияда коронавирусга қарши ўз вакцинасини клиник синовдан ўтказишнинг биринчи босқичи бошланди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

«Бугун Туркияда коронавирусга қарши маҳаллий вакцинани синовдан ўтказиш бошланди. Вакцина клиник синовларининг биринчи босқичи Эрдиес университетида (Кайсери шаҳрида) ўтказилмоқда», — дея маълум қилди Кожа журналистларга.

Аввалроқ Кожа коронавирус пандемияси Туркияда иккинчи чўққисига етганини эълон қилганди. Чоршанба куни коронавирусга чалинганлар сони 2391 кишини ташкил этди. Бу апрелнинг охиридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)