
Буюк Британияда COVID-19 инфекциясидан самарали даволашда қонни суюлтирадиган восита сифатида аспирин синаб кўрилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
“Аспирин фойдали эканлигига асосли тахминлар бор, у безарар, арзон ва сотувда кенг тарқалган”, – дея тадқиқот раҳбарларидан бири Питер Хорбидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.
Маълум қилинишича, коронавирус беморларида тромбоцитларнинг ўта фаоллиги сабабли қонда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Аспирин антитромбоцитар восита ҳисобланади, у беморларда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Тадқиқот давомида 2 мингга яқин бемор одатий даволаниш схемасига қўшимча равишда кунига 150 мг аспирин олади. Сўнгра уларнинг саломатлиги тўғрисидаги маълумотлар стандарт тиббий ёрдам олаётган беморлар маълумотлари билан солиштирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар