10:01 / 16.11.2020
1 396

Трамп Twitter’да Байденнинг ғалабаси ҳақида ёзди

Трамп Twitter’да Байденнинг ғалабаси ҳақида ёзди
Фото: Reuters
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’ида АҚШдаги президентлик сайловларида юз бериши мумкин бўлган найранглар ва унда Жо Байденнинг ғалабаси ҳақидаги Fox News телеканали сюжетига муносабат билдирди, деб ёзмоқда «РБК».

«У ғолиб бўлди, чунки сайловлар сохталаштирилган. Овоз бериш ва уларни ҳисоблашни назорат қилувчи ҳеч қандай кузатувчилар йўқ эди», — деб ёзган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Байденнинг ғалабасини «обрўси тушган» ва яроқсиз ускуналарга эга бўлган Dominion хусусий компанияси (овоз бериш учун ускуналар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Dominion Voting Systems. — «РБК»), шунингдек, қонунбузарликлар ҳақида сукут сақлаётган ОАВлар таъминлаган.

Трампнинг таъкидлашича, сайлов кечасида юз берган барча механик носозликлар (овозларни ҳисоблаш бошланган 3 ноябрдан кейинги тун назарда тутилмоқда) демократларнинг овозларни ўғирлашга уриниши эди. «Улар қўлга тушмасдан кўп нарсага эришди. Почта орқали овоз бериш — аҳмоқона нарса», — деб ёзган Трамп.

Унинг билдиришича, Dominion Voting Systems томонидан ишлаб чиқарилган овоз бериш машиналари унинг фойдасига ҳал бўлган овозларни ҳисобга олмаган, шунингдек, уни Байден фойдасига санаган. Президентнинг таъкидлашича, Мичиганда шундай йўл билан унинг 2,7 миллионта овози ўғирланган.

NYT маълумотларига кўра, Мичиганда ҳақиқатан ҳам бюллетенларни сайлашда хатолик юзага келган, аммо у инсон омили туфайли юзага келган ва дарҳол бартараф этилган.

Бундан ташқари, Республикачилар партияси вакиллари: Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ва Клинтон оиласи Dominion Voting Systems’га алоқадорлигини маълум қилган. Бироқ The Washington Post’нинг ёзишича, ушбу сиёсатчилар компанияда улушга эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтди. 15 ноябрь ҳолатига кўра натижалар ҳали расман эълон қилинмади. Америка ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байденни ғолиб деб топди, Трамп сайловдаги мағлубиятини ҳали ҳам расман тан олмаган. Байден унинг мағлубиятини тан олишдан бош тортишини шармандалик деб атади.

Трампнинг штаб-квартираси Демократлар бюллетенларни қайта ишлаш тартибини республика кузатувчиларидан яшираётганини таъкидлаб, бир нечта муҳим штатларда қайта ҳисоблашни талаб қилди. Улардан бири – Жоржияда овозлар қўлда ҳисобланадиган бўлди. Федерал прокуратура АҚШ президентлик сайловларида мавжуд қоидабузарликларга оид ҳеч қандай далил топмаганлигини айтган сайловларидаги қонунбузарликни текширишдан бош тортди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)