10:35 / 25.11.2020
1 100

Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинаси самарадорлиги 95 фоиздан ошгани маълум қилинди

Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинаси самарадорлиги 95 фоиздан ошгани маълум қилинди
Фото: «Комсомолская Правда»
Коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинаси ишлаб чиқарувчилари унинг самарадорлиги дастлабки эмлашдан 42 кун ўтиб 95 фоиздан ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

Қайд этилишича, вакцина иккинчи оралиқ клиник текшируви натижаларини таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келинган. Биринчи оралиқ таҳлил натижалари вакцина 92 фоиз самарадорлигини кўрсатган.

«Синов давомида мутахассислар томонидан аввалгидек кутилмаган салбий таъсир аниқланмади. Иштирокчиларнинг аҳволини кузатиш ишлари давом этмоқда», — дейилади ишлаб чиқарувчилар сайтида.

«Sputnik V»нинг бир дозаси (эмлаш икки дозали) нархи «ташқи бозорлар учун» 10 доллардан камроқ бўлади.
Ўзбекистонда ҳам «Sputnik V» вакцинаси синовларини ўтказиш бўйича ишлар йўлга қўйилган.

Аввалроқ АҚШнинг Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқарилган COVID-19‘га қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)