12:56 / 20.12.2020
2 258

Коронавируснинг янги хавфли асорати аниқланди

Коронавируснинг янги хавфли асорати аниқланди
Америкалик шифокорлар коронавируснинг янги, кам учрайдиган, аммо хавфли асоратини аниқладилар. Бу Нью-Йоркдаги COVID-19 билан касалланган бир нечта беморларда кузатилган. Бу ҳақда BGR портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, икки ой ичида Нью-Йоркдаги коронавирус билан касалланган беморларда кератит – кўз пардасининг яллиғланиши каби аломат пайдо бўлган учта ҳолат қайд этилди. Кейинчалик, уларнинг учаласида ҳам инфекция кўз соққасининг ички мембраналарига тарқалиб, эндофтальмитни келтириб чиқаради.

Натижада ушбу беморлардан бири коронавирус билан боғлиқ асоратлар туфайли вафот этди, иккинчиси кўрмай қолди, учинчисини эса битта кўзини олиб ташлашга тўғри келди.

Мутахассисларнинг фикрича, кератитнинг эндофтальмитга ўтиши тиббиёт амалиётида жуда кам учрайди ва кўпчилик одамлар бу ҳақда кўп ташвишланмаса бўлади. Шундай бўлса-да, қисқа вақт ичида учта ҳолатнинг аниқланиши коронавируснинг кўз инфекциясига таъсири ҳақида қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг янги хавфли асорати аниқланди