08:13 / 23.12.2020
3 885

Уммон султонлиги Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириш тартибини ўзгартирди

Уммон султонлиги Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириш тартибини ўзгартирди
Фото: Shutterstock
Уммон султонлиги ҳукумати хорижий туристларнинг мамлакатга кириш тартибига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Hotelier хабар берди.
Аввалроқ Уммон расмийлари 103 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга визасиз кириш режимини жорий қилган. Бундай чоранинг асосий мақсади инқироз даврида туризм соҳасини ва маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўлган.

Сайёҳлар султонлик ҳудудида 10 кун давомида визасиз бўлиши мумкин, бунда улар меҳмонхонада хона банд қилингани ҳақидаги маълумот, COVID-19’ни даволашни қоплайдиган тиббий суғурта ва қайтиш чиптасига эга бўлиши керак. Мамлакатга парвоз қилишдан олдин шахсий маълумотларни тақдим этган ҳолда махсус сайтда рўйхатдан ўтиш ва тегишли мобил дастурни юклаб олиш керак.

Мамлакатга келувчилар олдиндан ПЗР тестини топшириши шарт эмас, бу ишни етиб келгандан кейин аэропортда амалга ошириш мумкин. Ундан кейин эса меҳмонхонада ўзини яккалаш режимига амал қилган ҳолда бир-икки кун тест натижасини кутиш керак.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, энди 103 та мамлакат орасидан 27 тасининг фуқаролари паспортида Шенген визаси, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада ёки Японияга кириш визалари бўлган тақдирда, Уммонга визасиз кириши мумкин.

Мазкур 27 та мамлакат қаторидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Туркманистон, Ҳиндистон, Миср, Озарбайжон, Арманистон ва бошқалар ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уммон султонлиги Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириш тартибини ўзгартирди