09:10 / 30.12.2020
2 032

Дебатлар авжига чиқди. Айрим номзодлар Жапаровнинг қарорларини бекор қилиш керак дейишмоқда

Дебатлар авжига чиқди. Айрим номзодлар Жапаровнинг қарорларини бекор қилиш керак дейишмоқда
28 декабр куни КТРКда президентликка номзодлар Бактибек Калмаматов, Клара Сооронкулова, Адахан Мадумаров, Канат Исаев, Канибек Иманалиев ва Аймен Касеновлар орасида дебат бўлган. Бу ҳақда kloop.asia хабар берди.

Калмаматов бошқа номзодларга «агар улардан бири президент бўлиб сайланса, 5 октябрдан кейин қабул қилинган қарорларни бекор қиладими?» деган савол берган.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Иманалиев Қирғизистон 7 октябрдан ҳуқуқий доирадан чиқиб, «Африка давлатлари даражасига тушиб қолганини» таъкидлади.

«Садир Жапаровни 7 октябрда премьерликка кўрсатилмоқда, Боронов премьерликдан 14 октябрда кетмоқда. Ишлаётган кишининг ўрнига келяпти. Демак, Садир Жапаров имзолаган ҳужжатнинг ҳаммаси бекор қилиниши керак. Шундан бошлаб биз ҳуқуқий доирага кирамиз. Биз 7 октябрдан бошлаб ҳуқуқий доирадан чиқиб кетдик», — деб жавоб Иманалиев.

Собиқ бош вазир Кубатбек Боронов 9 октябрда истеъфога чиққан. Лекин Жогорку Кенешнинг депутатлари 6 октябрда Жапаровни бош вазирликка тасдиқлаган, бироқ бу қарорнинг легитимлилиги гумон бўлган — йиғинда кворум бўлмаган. Кейинчалик 10 октябрда, депутатлар Жапаровни яна маъқуллаган, бироқ депутатларнинг керакли сони яна йиғилган эмас. 14 октябрда депутатлар яна йиғилиб Жапаровни тасдиқлашган, собиқ президент Сооронбай Жээнбеков уни бош вазирликка тайинлаган.

«Мустақил мутахассислар шундай қарорга келса, мен шуни қабул қиламан», — деди Аймен Касенов.

«Қўшиламан, албатта, ҳаммасини бекор қиламиз», — деди Канат Исаев.

Бу вақтгача ҳам Клара Сооронкулова Жапаровнинг оқланишига шубҳа қилган. У судларга босим бўлганини тахмин қилиб, Жапаров қонуний турда оқланиши кераклигини таъкидлади.

20 октябрда Олий суд Садир Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитовни 2012 йили бўлган «ҳукуматни куч билан босиб олиш» факти бўйича оқлаган. Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятининг собиқ раҳбари Эмил Каптагаевни «гаровга олиш» иши қайта судгача бўлган текширувга юборилган. Жапаров бу факт бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Дебатлар авжига чиқди. Айрим номзодлар Жапаровнинг қарорларини бекор қилиш керак дейишмоқда