17:00 / 02.01.2021
3 692

2021 йилда туғилганлар қанча умр кўради — ЮНИСЕФ прогнози

2021 йилда туғилганлар қанча умр кўради — ЮНИСЕФ прогнози
Фото: «Theopenasia»
БМТнинг Болалар фонди — ЮНИСЕФ 2021 йилда дунёда қанча чақалоқ туғилиши ҳақида прогнозини берди. Экспертларга кўра, бу йил туғилганларга 22 асрни кўриш насиб этади.

Демак, ЮНИСЕФ маълумотига кўра, 2021 йилда жаҳонда қарийб 140 миллион нафар чақалоқ дунёга келади. Уларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 84 йилни ташкил этиши кутиляпти. Бу уларнинг кўпчилигига 2100 йилни (22 аср) кўриш насиб этишини англатади.

«Бугун туғилган болалар бир йил аввалгисидан бутунлай янгича оламга тушишади. Бу болаларга биз бугун улар учун қураётган дунё мерос қолади. Келинг, 2021 йилни болаларимиз учун янада адолатли, хавфсиз ва соғлом дунё қуришдан бошлайлик», — даъват этди ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Фор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2021 йилда туғилганлар қанча умр кўради — ЮНИСЕФ прогнози