12:53 / 09.01.2021
2 230

Нефть қимматлашди ва яна қимматлашади

Нефть қимматлашди ва яна қимматлашади
Фото: «Oilexp.ru»
Brent маркали нефть нархи 2020 йилнинг 25 февралидан бери навбатдаги рекордни қайд этди — бир баррели 56 доллардан қимматлашди. Март ойи фьючерслари савдосида энг юқори 56,06 долларлик кўрсаткич қайд этилди. Нарх ўсиши ўртача 2,81 фоизни ташкил этди.

WTI маркали нефть қиймати 2,75 фоизга қимматлаб, бир баррели 52,23 долларга етган.

Нефть нархини қимматлаштирган икки асосий сабаб: ОПЕК+ мамлакатлари қарори ортидан нефть қазиб олиш истиқболлари ошиши ҳамда қора олтинга талаб кўпайиши ҳақидаги оптимистик башоратлар. Экспертлар ҳафта якунида нефть нархи ошиши 6-7 фоизга чиқишини ҳам истисно қилишмаяпти.

5 январь куни ОПЕК+ мажлисида келгуси икки ой учун битимлар ҳажмига аниқлик киритиб олинган. Унга кўра, Россия ва Қозоғистон нефть кўпроқ чиқариш имкониятига эга бўлди, Саудия Арабистони эса, аксинча, нефть чиқаришни қисқартиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нефть қимматлашди ва яна қимматлашади