Фото: AFP
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 20 январда ўз лавозимини тарк этган Дональд Трамп сиёсатчи сифатида “ўлгани”ни айтди.
“Трамп ўлди, унинг сиёсий ҳаёти якунланди”, деб айтган Руҳоний ҳукумат йиғилишида.
“АҚШнинг сиёсий яккаланиши – бу Трамп қолдирган меросдир. АҚШ ўз сиёсатида ёлғиз қолди”, деб қўшимча қилган Эрон президенти.
Руҳоний Трампни золим деб атаб, унинг ўз лавозимидан кетишини Тангри инояти деб атаган.
Руҳоний Эрон АҚШнинг янги президенти Жо Байден томонидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилса, ядро келишувини бажаришга қайтишини таъкидлаб ўтган.
19 январда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атаган. Шундай фикрни 1173 респондент орасида 11-13 январ кунлари ўтказилган сўровномада деярли 50 фоиз америкалик билдирган.
АҚШ Дональд Трамп бошқаруви вақтида Эрон билан тузилган ядро келишувидан чиқиб кетганди. Шунингдек, Трампнинг бевосита буйруғи билан эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди