Фото: «Outlookindia.com»
Global Firepower 2021 йилга келиб дунёдаги энг кучли қуролли кучларга эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар берди «Sindonews».
Ўтган йилгидек биринчи ўринда АҚШ ҳарбий кучлари бормоқда. Ундан кейин Россия ва Хитой қайд этилган. Кучли ўнликка Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон ҳам кирган.
Индонезия 138 мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаб, Саудия Арабистони (17-ўрин) ва Исроилни (20-ўрин) ортда қолдирди. 2021 йилда Индонезия қуролли кучлари Жануби-Шарқий Осиё минтақасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Вьетнам 24, Сингапур 40, Малайзия 44-ўринни эгаллади.
Рейтингнинг сўнгги уч ўрнини Бутан, Либерия ва Сомали эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, «Global Firepower» рейтингида мамлакатнинг кучлилиги индексини аниқлашда ҳарбий ва молиявий қудратдан тортиб моддий-техник ва географик имкониятларга қадар 50 дан ортиқ индивидуал омиллар ҳисобга олинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди