09:10 / 01.02.2021
1 688

Трамп Флоридадаги қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин

Трамп Флоридадаги қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин
Фото: New York Daily News
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин. Чунки бино турар жой сифатида рўйхатдан ўтказилмаган. Бу ҳақда 30 январь, шанба куни CNN’га таяниб «Korrespondenet.net» хабар берди.

Маълумки, собиқ давлат раҳбари кўчмас мулкни 1985 йилда Маржори Мерриуэзердан сотиб олган. Кейинчалик Трамп уни хусусий гольф-клубга айлантирган. Айнан шу ҳолат Трампга у ерда доимий яшаб қолиш ҳуқуқини бермайди.

«Мар-а-Лагони Трампнинг доимий қароргоҳи ёки офиси сифатида қўлланиши Палм-Бич шаҳри маъмурияти томонидан кўриб чиқилмоқда ва бу бўйича қарор шаҳар кенгашининг 9 февралда ўтадиган йиғилишида муҳокама қилинади», — деган Палм-Бич шаҳар менежери Крик Блуэн.

Ўз вақтида Трамп шахсий қароргоҳини гольф-клуб сифатида қайта рўйхатдан ўтказганида шаҳар ҳокимияти билан Мар-а-Лагода чекланган вақт давомида бўлишга келишиб олган. Трамп бир йилда кўпи билан 21 кун яшаш тартибига риоя қилишга рози бўлган. Хусусий қароргоҳни даромад келтирадиган бизнесга айлантириш учун Трамп бошқа чекловларга ҳам рози бўлишга мажбур эди. Масалан, ушбу гольф-клубнинг 500 нафардан ортиқ аъзолари бўлмаслиги, клуб аъзолари, шу жумладан, Трамп Мар-а-Лагода узлуксиз 7 кун ёки йилига 3 ҳафтадан кўп қолмаслиги кераклиги белгиланган.

Бироқ Трамп президентлик давридаёқ Мар-а-Лагода кўпроқ қолиб, белгиланган тартибни бузган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Флоридадаги ушбу замонавий курорт аҳолиси Трамп Оқ уйни тарк этганидан кейин клубни ўзининг доимий уйига айлантиришини истамайди. Ўз навбатида, Trump Organization компанияси собиқ президентга Мар-а-Лагодан ўз қароргоҳи сифатида фойдаланишни тақиқловчи бирорта ҳужжат ёки келишув йўқлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Флоридадаги қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин