17:13 / 22.02.2021
1 939

Калити топилди, хазинанинг ўзи қаерда?

Калити топилди, хазинанинг ўзи қаерда?
Калит ва кўҳна мактубни дурадгор топиб олди.
Фото: «Facebook»

Норвегиянинг Тронхейм шаҳридаги лютеран черковини таъмирлаш пайти қизиқ топилмага дуч келишди.
«Кимда ким бу калитни топиб олса, билсинки, у 500 килограмм олтин кўмиб қўйилган махфий хона эшигиники».

Калит билан бирга топилган, 1830 йилга мансублиги қайд этилган хатда юқоридаги сўзлар ёзиб қолдирилган.
Реставтраторлар сиёҳ ва қоғознинг ҳолати ва сифати хатда кўрсатилган даврга мослигини таъкидлашмоқда.

Бироқ хазинага тўла махфий хонанинг ўзи топилганича йўқ...

Калит ва кўҳна мактубни дурадгор топиб олди. Фото: «Facebook»
Ушбу хабарга муносабат билдирган «Facebook» фойдаланувчилари олтинсиз ҳам ушбу топилма ажойиб кашфиёт бўлганини, қидирув ишларида ёрдамга шайликларини ёзишган.

Маълумотларга кўра, Тронхеймдаги Нидаросс черкови 1070 йили қирол Олаф II қабри устида барпо этилган ва асрлар давомида норвег қиролларига тож кийдириш маросими ўтказиб келинган. Черков бир неча марта ёниб кетган ва қайта таъмирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калити топилди, хазинанинг ўзи қаерда?