Фото: Depositphotos
АҚШнинг Оклахома штати маъмурияти қор одамни тутганлик учун мукофот пулини деярли 80 карра оширди.
Бунгача қор одам учун ваъда қилинган пул 25 минг долларни ташкил қилаётганди. Энди эса одамсимон маҳлуқни тутишга муваффақ бўлганларни 2,1 млн доллар мукофот пули кутмоқда.
Иккинчи томондан, ушбу қонун сайёҳларни штатга жалб қилишга йўналтирилган.
“Бу ўлкамиздан баҳраманд бўлиш ва вақтичоғлиқ учун яхши имконият бўлади”, деб айтган АҚШ конгресси вакиллар палатаси аъзоси ва ушбу қонун киритилиши ташаббусчиси Жастин Хамфри.
Бундан ташқари, штатда қор одамни тутиш учун рухсатнома жорий қилиш ҳам режалаштирилмоқда. Шунингдек, штатда қор одам билан боғлиқ реклама кампанияси йўлга қўйилади.
2019 йил апрелда Ҳиндистон армиясининг экспедиция гуруҳи Ҳимолай тоғларида қор одам изларини аниқлаганини маълум қилган. Таъкидланишича, ўшанда алпинистлар Макалу лагери яқинида 81х38 см ўлчамга эга товон изларини аниқлашган.
Бироқ ушбу маҳлуқнинг мавжудлиги аксарият олимлар томонидан рад этилиб келинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Самарқандда Амир Темур боғлари қайта тикланади
Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди