22:05 / 13.03.2021
2 295

Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди

Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди
Президент Владимир Путин Андрей Кондрашовнинг янги фильмида Қрим бўйича референдум ҳақидаги қарор қандай қабул қилингани ҳақида сўзлади. Фильмдан парча “Россия 24” телеканалида намойиш этилди.

"Қримда изчиллик ва қаттиққўллик билан ҳаракат қилганимизда, мен бугунги кунда биз Донбассда кузатаётган фожиавий ҳодисалар юз бериши мумкинлиги эҳтимолидан келиб чиққан эдим. Ва воқеалар айнан шундай ривож топишининг олдини олиш учун биз Қрим аҳолиси эркин иродасини таъминлаш учун зарур ҳаракатларни таъминлаб беришга мажбур бўлган эдик”, - деди президент.

У, пировард мақсад, одамларга улар кейинчалик қандай яшашни исташлари тўғрисида фикр билдиришларига имкон яратиб бериш бўлганини қўшимча қилди.

2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди.

Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 %и ва Севастопол аҳолисининг 95,6 %и овоз берган. Украина яриморолни ўзиники, фақат вақтинча оккупация қилинган деб ҳисоблайди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди