15:55 / 15.03.2021
3 621

Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари (фото)

Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари (фото)
Кўпчилик бадавлат инсонларни фақатгина ёш ва гўзал хонимларга уйланади, деб ўйлайди. Аслида-чи? Улар танловда бунга эътибор берадими? Ёки садоқат ва муҳаббат йўлини афзал кўрадими?

Жефф Безос − 180 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Amazon асосчиси 2019 йилда рафиқаси Маккензи Безос билан ажрашган. 25 йиллик турмушдан сўнг миллиардернинг кўнгли бошқасига тушди, у телебошловчи Лорен Санчес эди. Маълумотларга кўра, Жефф ва Маккензининг ажрими саккиз ой давом этган. Энг қизиғи шундаки, ўшанда Санчес бошқа инсон билан яқин муносабатда бўлган. Аммо Жеффнинг рафиқаси билан ажрашаётганини эшитгандан сўнг у ҳам муносабатларни тўхтатишга қарор қилган. Жефф ва Санчес ҳозирда бирга, аммо улар расман оила қурмаган.

Илон Маск − 174 миллиард доллар

Фото: @elonmusk
Tesla ва SpaceX раҳбари деярли уч йилдан бери Клэр Буше билан учрашади. Маълум бўлишича, улар Twitter ижтимоий тармоғи орқали танишган. Умуман олганда, Клэр Маскнинг ҳазил туйғусини қадрлайди ва уни жуда яхши тушунади. Бу эса уларни янада яқинлаштирган. Жуфтлик чиндан ҳам бир-бирига мос. Бундай бўлмаганида, ким ҳам фарзандига уларники каби рақамлардан иборат исм қўяр эди?!

Билл Гейтс − 136 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Лекин Microsoft асосчиси Билл 27 йилдан буён ўз рафиқасига содиқ. Мелинда ва Билл иш жараёнида танишган. Компьютер даҳоси нафақат ўзининг ажойиб ишчиси бўлгани учун, балки паст пошна кийгани туфайли ҳам компаниясининг ходимига эътибор қаратган. Билл ҳамиша пошналар қанча паст бўлса, аёл шунча ақлли бўлади, деб ишонган. Мелинда турмушга чиққач, Microsoft’дан ишдан кетган бўлса-да, карьерасидан воз кечмаган. Шунингдек, у дунёдаги энг нуфузли аёллардан бири. Жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор. Улар бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Бернар Арно − 117 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Louis Vuitton компанияси асосчиси 72 ёшли Moet Hennessy икки марта турмуш қурган. У иккинчи рафиқаси пианиночи Элен Мерсье билан 30 йилдан буён бахтли. «Таниқли скрипкачи Иври Гитлис кечки овқатга таклиф қилган эди, у ерда Бернар билан учрашдим. Орадан уч ҳафта ўтгач, яна кўришдик. Шундан сўнг тез-тез кўришиш бошланган. У Шопеннинг асарларини ижро этишни яхши кўради», − дейди Элен интервьюда. Айтганча, у дунёдаги энг бой одамлардан бирининг рафиқаси бўлишига қарамай, уйда қолиб кетмади. У ҳамон мусиқа билан шуғулланади ва йилига 30 га яқин концерт тақдим этади.

Уоррен Баффет – 97,7 миллиард доллар

Фото: Getty Images
90 ёшли Уоррен Баффет 2006 йилда латвиялик иммигрант Астрид Менкс билан турмуш қурган. Аммо бундан олдин уларнинг муносабати 20 йилдан ортиқ давом этган. Миллиардерни Астрид билан таништирган унинг биринчи турмуш ўртоғи – Сюзен эди. Жуфтлик узоқ вақт бирга яшамаса-да, расман ажрашмаган ҳам эди. Аммо Сюзен турмуш ўртоғини унинг дуогонаси билан яшаётганини билган ва бундан умуман ташвишга тушмаган. Сабаби у Баффетни турмуш ўртоқ эмас, ака сифатида кўрган. 2004 йилда Сюзеннинг вафотидан сўнг Баффет чинакамига озод бўлиб, дарҳол Астридга турмуш қуриш таклифини билдирган.

Марк Цукерберг – 97 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Жуфтликнинг севги ҳикояси кўпчиликка маълум. Чаннинг сўзларига кўра, Цукерберг унчалик ҳам ҳавас қиладиган куёвга ўхшамаган, аксинча, китоб ўқишдан бош кўтармас эди. Бироз вақт ўтгач, Присцилла ва Марк учрашишни бошлади. Аммо орадан кўп ўтмай, улар ажрашишга қарор қилган. Чунки бунга сабаб уларнинг турли хил турмуш тарзи эди. Чан ўқишни, Цукерберг эса Facebook ижтимоий тармоқ лойиҳаси устида иш бошлаган. Шу тарзда улар учрашувга ҳам вақт топа олмаган. Аммо тақдирдан қочиб бўлмайди. 2007 йилда жуфтлик яна бир-бирини топган. Присцилла дипломга, Цукерберг эса Facebook туфайли муваффақиятга эришиши билан 2012 йил турмуш қурди. Ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор.

Ларри Пейж – 92,9 миллиард доллар

Фото: Getty Images
47 яшар Google қидириув тизимининг асосчиси гўзал Люсия Саутворт билан 14 йилдан буён бир оила бўлиб яшамоқда. Миллиардер моделни нафақат гўзаллиги учун, балки Оксфорд, Пенсильвания, Стенфорд университетларини тамомлаган олима ва қатъиятли қиз бўлгани учун ҳам севиб қолган. Ҳозирда Люсия Стенфорд университетида биотиббиётдан дарс беради. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Сергей Брин – 89,9 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Биотехника компанияси − 23andMe бош директори Сергей Энн Вожцки билан турмуш қурган. 2013 йилда жуфтлик хабарларга кўра, Сергейнинг хиёнати туфайли ажрашди. 2018 йилда эса Сергей Николь Шанахан билан оила қурган. Уларнинг бир нафар фарзанди бор.

Ларри Эллисон – 84,3 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Oracle корпорацияси директорлар кенгашининг раиси 76 ёшда, аммо у жуда ёш кўринади. Ларри 4 марта оила қурган. У охирги турмуш ўртоғи Мелани Крафт билан 2010 йилда ажрашган. Шунда ҳам ёлғиз қолмади. Дарҳол 19 яшар Никита Кан билан учрашишни бошлади. Жуфтлик орасидаги фарқ 47 ёшни ташкил қилади. Уларнинг муносабати ҳанузгача давом этмоқда. Миллиардернинг севгилиси ҳам муваффақиятли модель, актриса, фаол ва кўчмас мулк агентликлари тармоғини ўз ичига олган бир нечта бизнес эгаси.

Мукеш Амбани – 84,3 миллиард

Фото: Getty Images
Мукеш Нита билан 1985 йил турмуш қурган. Нита миллиардер билан танишган вақтда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар эди. Кейинчалик турмуш ўртоғи билан бирга оилавий бизнес юритишни бошлади. Уларнинг уч нафар фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари (фото)