Фото: Twitter
АҚШда 12 ёшли қиз Аризона штати университетининг талабаси бўлди. Бу ҳақда Tengrinews'га таяниб "Дарё" хабар берди.
2021 йилда Алена Уикер уй таълимида барча стандард дарсларни ўтиб, ўрта макатабни тугатди ва Аризона штати университетига ҳужжатларни топширди. Алена шу ёзда университет дарсларига қатнашишни бошламоқчи, университетни битиргандан кейин National Aeronautics and Space Administration’да (NASA) олим бўлишни режалаштирмоқда.
«Мен эришишни истаган мақсадим бор эди. Мен ҳар доим муҳандис бўлишни орзу қилардим, чунки ҳар доим қуришни яхши кўрганман», — деди Алена.
Хабар берилишича, Алена Уикер астрономия, планетология ва кимё бўйича иккита ихтисосга эга бўлади. У 16 ёшида университетни тамомлагач, NASA’га бормоқчи. У Perseverance миссияси билан Марсга юборилган транспортга ўхшаш техника яратиш ниятида. Аленанинг конструкцияларга қизиқиши болалигидаги Lego ўйинчоқларидан бошланган.
«У тўрт ёшида NASA’да ишламоқчи эканини ва юлдузларни кўрсатиб, осмонга учмоқчи эканини айтарди. Унинг рақамлар, Lego ва фан учун қобилияти бор эди, шунинг учун мен уни ривожлантиришни бошладим», — деди қизчанинг онаси Дафна МакКуартер.
«Коллежни битиргунимча мен ўша космик транспортларнинг бирини ўзим бошқараман. Ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, орзу қилинг ва уни рўёбга чиқаринг», — деди қиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди