23:11 / 25.03.2021
1 127

"Спутник V" хавфсизлиги ҳатто скептиклар учун ҳам аён бўлиб қолди — профессор Бутенко

"Спутник V" хавфсизлиги ҳатто скептиклар учун ҳам аён бўлиб қолди — профессор Бутенко
"Спутник V" хусусиятлари нималардан иборат ва коронавирусга қарши вакцинациядан маъно ҳамда унинг фойдаси нимадан иборатлиги ҳақида Sputnik Ўзбекистон ХААга берган интервьюсида профессор, РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Александр Бутенко ҳикоя қилди.

— Александр Михайлович, "Спутник V" қандай ишлайди, у коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни қай тарзда кўтаради?
— "Спутник V" — инсон аденовируси асосида яратилган векторли вакцинадир. Бугунги кунда ушбу препаратнинг учинчи босқичи жуда муваффақиятли синовдан ўтди, у чет элларда тан олинди, кўплаб мамлакатлар ундан фойдаланиш ва препаратни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришдан манфаатдор. Россияда "Спутник V" билан олти миллионга яқин киши эмланди, уларнинг ярмидан кўпи иккала компонентни олди, эмлаш уларда ҳеч қандай салбий оқибатларни юзага келтирмади.

"Спутник V" иккита компонентдан иборат. Иккинчиси биринчисидан кейин орадан 14 кун ўтиб киритилади. Иккинчи компонент олинганидан уч ҳафта ўтиб иммунитет тўлиқ шаклланишига эришилади. Шу билан бирга, биринчи инъекциядан кейин инсон аллақандай ҳимояга эга бўлади.
Вакциналаш натижасида икки турдаги иммунитет ишлаб чиқилади — гуморал (антитаначалар) ва ҳужайрали (иммунологик хотиранинг ҳосил бўлиши). Бу жуда муҳим, нега деганда, айтайлик, ревакцинациядан сўнг ёки бошқа вирусни тасодифан юқтириб оладиган тақдирда, касалланмайди ёки касалликни симптомларсиз ўтказади. Ёки уларда улар иммунлашганлари туфайли - бустер-эффект ҳосил бўлади.

Айтганча, "Спутник V" нинг иккала компонентини олгандан сўнг иммунитет даражаси касалликни бошдан кечиргандагига нисбатан юқори бўлади.

—"Спутник V" таъсири давомийлиги қанча?
— Бу саволга аниқ жавоб айтиш ҳозирча имконсиз. Чунки учинчи фаза синовлар ва оммавий эмлаш кампанияси бошлангандан буён кўп вақт ўтгани йўқ. Албатта, кузатувлар давом этмоқда ва давом этади. Эмланадиган кишилар антитаначалар даражасини аниқлаш учун бир неча марта тест топширса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳозирча эса муаллифлар "Спутник V" самарадорлиги 92 ва ундан ортиқ фоизни ташкил этишини маълум қилишди. Айтилишича, эмланган ва иммунитети етарли даражада шаклланмаган инсонлар ҳам коронавирус инфекциясининг ўртача-оғир ёки оғир формалари билан беморланмайди.

Ҳозирча узоқ истиқболли хулосаларни айтишга эрта, аммо "Спутник V" – безарар ва жуда фойдали препарат эканлиги ҳозирда ҳатто скептиклар учун аён бўлиб қолди.

— Ўзбекистон бугун COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини олди. Республика аҳолиси эса 35 миллионга яқинни ташкил этади. Мамлакатда эпидемиологик жараённи назоратда ушлаш учун қанча киши эмланган бўлиши керак?
— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак. Шундагина касаллик кескин камайишни бошлайди.

Вакциналар тақчиллигида одатда юқори хавф гуруҳига мансуб кишилардан эмлашни бошлашади – COVID-19ни юқтирган беморлар билан ишловчи тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ҳоказо тартибда ишлар йўлга қўйилади.

Шунингдек, касалликни енгил, ўрта-оғир ва аломатларсиз ўтказган инсонлар ҳисобига шаклланадиган ҳимоя таъсирини ҳам инобатга олиш керак. Москва шаҳрининг эллик фоиз аҳолиси, шаҳар мэри хабарига кўра, касаллик натижасида антитаначаларга эга бўлишган – бу ўта юқори кўрсаткичдир. Бу эмлаш ишлари билан бир қаторда эртами-кечми инфекция ўчоғининг йўқ қилинишига олиб келиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » "Спутник V" хавфсизлиги ҳатто скептиклар учун ҳам аён бўлиб қолди — профессор Бутенко