20:14 / 01.04.2021
2 190

Мисрда фиръавнлар мумиёларини ташиш учун олтин аравалар ясалди

Мисрда фиръавнлар мумиёларини ташиш учун олтин аравалар ясалди
Фото: Egypt Today
2021 йил 3 апрель куни Мисрда биринчи бор «Фиръавнларнинг олтин паради» бўлиб ўтади. Тадбир давомида фиръавн ва подшоҳларнинг йигирмадан ортиқ мумиёси Қоҳира кўчалари бўйлаб махсус араваларда олиб ўтилади. Маросим Миср цивилизацияси миллий музейи олдида якунланади, деб хабар беради Motor.

«Фиръавнларнинг олтин паради» эрамиздан олдинги 1580—1550 йилларда қадимий мамлакатни бошқарган Миср подшоҳлик оиласининг 17-сулоласи шарафига ўтказилмоқда. Тадбирда 18 та фиръавн ва тўртта подшоҳ мумиёси иштирок этади. Ҳукмдорлар қолдиқлари Қоҳира кўчалари бўйлаб азот билан тўлдирилган капсулаларда, ҳашаматли арава кўринишидаги махсус ёпиқ транспорт воситаларида олиб ўтилади.

Парад автомобиллар максимал даражада ғайриоддий усулда яратилган. Улкан аравалар олтин ва қора безаклар билан қопланган, транспорт воситасининг олтин рангидаги ғилдиракларига Мисрнинг анъанавий бош кийимлари ва тақинчоқларини ёдга солувчи «колпак»лар жойлаштирилган. Кузов ўлчами, ғилдираклар базаси, шунингдек, кабинанинг мавжудлиги инобатга олинадиган бўлса, аравалар оғир юк машинаси базасида яратилганини тахмин қилиш мумкин. Ҳар бир транспорт воситасида бир нечта тилда унинг ичидаги ҳукмдорлар исми ёзилган.

Фото: Egypt Today
Жараёнга отлиқ ҳарбий аравалар ҳамроҳлик қилади. Парад Нил дарёси бўйича Таҳрир майдонидан бошланиб, Миср цивилизацияси миллий музейида якунланади. «Фиръавнларнинг олтин паради» 400 та телевизион канал орқали трансляция қилинади. Шунингдек, уни Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам кузатиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда фиръавнлар мумиёларини ташиш учун олтин аравалар ясалди