12:50 / 06.04.2021
1 737

Жарроҳлар адашиб россияликнинг ошқозонини олиб ташлашди

Жарроҳлар адашиб россияликнинг ошқозонини олиб ташлашди
Фото: «Zercalo.org»
Нижний Новгород вилоятининг Балахний шаҳрида маҳаллий фуқаро Сергей Прозоровскийнинг ошқозонини адашиб олиб ташлашди. У онкология билан касалланганликда гумон қилинган. Аслида эса фақат ошқозон ярасидан азият чеккан. Бу ҳақда «Комсомольская правда» хабар бермоқда.

Прозоровскийнинг сўзларига кўра, у ички қон кетишида гумон билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унда ярадан бошқа дард ҳам бор деган хулосага келишган ва шу заҳоти операцияни бошлашни таклиф этишган.

«Ташхисни аниқлаштириш учун оғзимга бармоқ қалинлигида най киритишди. Бошида қон кетган-кетмаганлиги барибир аниқланмади, аммо шифокорнинг ноқулай манипуляцияси артерияларга шикаст етказди. Қон кетиш кучайди, операция қилиш учун мендан розилик сўрашди, кейин ҳушимдан кетдим», — деб эслайди Прозоровский.

Шундан сўнг у иммуногистокимёвий текширувдан ўтди. Унга кўра ўсимта йўқлиги аниқланган.

«Касаллик тарихида эса гистология натижалари умуман йўқ!» — дейди бемор.

Прозоровскийнинг фикрича, Нижний Новгород шифокорлари уни текшириб кўрган шифокорни «оқлаш» учун онкологияни атайлаб ўйлаб топишган. Ёш мутахассис бош шифокор ўринбосари ва жарроҳлик бўлими бошлиғининг ўғли эканлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Жарроҳлар адашиб россияликнинг ошқозонини олиб ташлашди