09:44 / 15.04.2021
2 184

БАА 20 та мамлакатдаги энг ҳимоясиз аҳолига таом тарқатяпти

БАА 20 та мамлакатдаги энг ҳимоясиз аҳолига таом тарқатяпти
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум “100 миллион порция таом” хайрия кампанияси бошланганини эълон қилди. Кампания доирасида Рамазон ойи давомида Яқин Шарқдаги йигирма мамлакатда эҳтиёжмандларга таом тарқатилади.

Кампания ирқи, дини ёки миллатидан қатъи назар, аҳолининг энг ҳимоясиз қатламига ёрдам кўрсатиш бўйича БААнинг гуманитар тамойилларини акс эттиради”, – дейилади БАА бош вазири матбуот хизмати хабарида. Акцияни Озиқ-овқат банки минтақавий тармоғи ва БМТнинг Озиқ-овқат дастури қўллаб-қувватлади.

БАА ҳукуматининг ушбу ташаббуси ўтган йилги “10 миллион порция таом” акциясининг давоми бўлди. 2020 йилда хайрия минтақа бўйлаб ўтказилган ва коронавирус пандемияси натижасида қийналиб қолганларга кўмак берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА 20 та мамлакатдаги энг ҳимоясиз аҳолига таом тарқатяпти