14:43 / 22.04.2021
2 266

NASA Марс атмосферасида илк бор кислород олинганини эълон қилди


NASA мутахассислари биринчи маротаба Perseverance роверида ўрнатилган мослама ёрдамида Марс атмосферасидан кислород олишди. Бу ҳақда космик агентлик сайтида эълон қилинган баёнотга асосланиб ТАСС хабар қилмоқда.

Баёнотда айтилишича, 20 апрел куни МОХIЕ экспериментал қурилмаси ёрдамида Марс атмосферасидан карбонат ангидриддан кислород олинган. NASA вакиллари «ушбу технологияни намойиш этиш эндигина бошланмоқда» дея таъкидладилар. Кейинчалик бу усул «Марсда кислород олиш ва сақлашга» имкон бериши мумкин, бу эса сайёрага парвозлар учун фойдали бўлади. Буни «илмий фантастика ҳақиқатга айланади» деган фикрга исбот ўлароқ кўрсатиш мумкин.

«Бундай қурилмалар бир кун келиб космонавтларни нафас оладиган ҳаво билан таъминлаши мумкин», — дейилади хабарда. МОХIЕ ёрдамида улар шу пайтгача «тахминан 5 грамм» кислород олишган бўлиб, бу битта космононавтга 10 дақиқа давомида нафас олиши учун етарли бўлади. МОХIЕ соатига 10 граммгача кислород ишлаб чиқариши кутилмоқда.

«Бу Марсда карбонат ангидридни кислородга айлантириш учун жуда муҳим қадамдир», — дейди NASA илмий директорининг ўринбосари Жим Рейтер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA Марс атмосферасида илк бор кислород олинганини эълон қилди