10:27 / 04.05.2021
2 968

Алишер Усмонов — Россия бойлари рейтингида «кучли бешлик»да


Фото: «Cnews»
Bloomberg Billionaires Index «Норникель» тоғ-металлургия компанияси эгаси ва президенти Владимир Потанинни Россиянинг энг бой одами, деб топди.

Потаниннинг бойлиги ҳозирда 32,1 млрд. долларни ташкил этяпти. Йил бошидан бери $622 млн. зарар кўрган, аммо икки миллиарддан кўпроқ даромад олган.

Иккинчи ўринда Новолипецк металлургия комбинати (НЛМК) бош бенефициари Владимир Лисин — $28,4 млрд. бойликка эга.

«Кучли бешлик»дан Алексей Мордашов ($28,4 млрд.), Леонид Михельсон ($27,9 млрд.) ва Алишер Усмонов $20,3 млрд.) ўрин олган. Усмонов глобал рейтингда 90-ўринда.

Рус бойлари рейтингидаги ягона аёл — «Wildberries» интернет-дўкони асосчиси Татьяна Бакальчук. 2021 йил бошидан бери $443 млн. ишлаб, жами бойлиги $9,53 млрд.га етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов — Россия бойлари рейтингида «кучли бешлик»да