23:44 / 13.05.2021
3 252

Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти


Фото: «Medialeaks.ru»
Россия президенти Владимир Путин хорижий мамлакатларда рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга муносиб эътибор беришга чақирди, чунки «бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас».

Пайшанба куни Россия ҳукумати йиғилишида Путин Россия университетларида чет элдаги иқтидорли ёшларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, МДҲдаги ҳамкорлар билан биргаликдаги ишлар жуда муҳим эканлигини урғулади. Бу мамлакатларда рус тилини ривожлантиришга, рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга етарлича эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

Президент Россия Федерацияси Таълим вазири Сергей Кравцовдан ушбу соҳада қўшимча таклифлар киритишни сўраган.
«Бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас. Тўғри, бу борада ишлаяпмиз, лекин такрор айтаман, бугунги ишимиздан кўра кўпроқ нарсани бажаришимиз мумкин ва шундай қилиш зарур», — деди Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти