23:27 / 23.05.2021
1 275

Швециянинг Гётеборг шаҳри собиқ мэри сиёсатдан кетиб, чиқинди ташувчи транспорт ҳайдовчисига айланди

Швециянинг Гётеборг шаҳри собиқ мэри сиёсатдан кетиб, чиқинди ташувчи транспорт ҳайдовчисига айланди

Фото: Squeekly
2016—2018 йилларда Швециянинг Гётеборг шаҳри мери лавозимида фаолият юритган 56 ёшли Энн-Софи Херманссон лавозимига қайта сайлана олмагач, аввалроқ юк машинасини бошқариш учун олган рухсатномасидан фойдаланишга қарор қилди, деб ёзмоқда Squeekly.

«Одамлар мендан бу ерда нима қилятганимни сўрайди. Лекин бу мен учун тўғри қарор, ижара учун тўлашим шарт эмас», — деди у. Херманссоннинг сўзларига кўра, унинг сиёсий ҳаёти жуда нотинч бўлган. Бугунги кундаги иши қийинчиликсиз битмайди, лекин бу ҳеч қандай учрашувлар ва телефон қўнғироқларисиз оддий иш ҳисобланади.

Унинг Twitter саҳифасини 12,5 минг обуначи кузатиб боради. У ўз саҳифасига ўзи ва ҳамкасблари ҳақида қизиқарли постлар жойлайди. «Ҳозир ҳеч бўлмаганда биров мени безовта қилмайди. Сиёсатдан чиқинди ташувчи транспорт ҳайдовчилигига ўтиш унчалик ҳам ёмон эмас», — деб ҳисоблайди Херманссон.

Херманссон 1964 йили Тьорн оролида туғилган. У 19 ёшида Volvo Cars заводида иш бошлаган ва у ерда эҳтиёт қисмларни ташиш билан шуғулланган, кейинчалик металлурглар касаба уюшмасига ишга жойлашган. Шу орқали унинг сиёсий карьераси бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Швециянинг Гётеборг шаҳри собиқ мэри сиёсатдан кетиб, чиқинди ташувчи транспорт ҳайдовчисига айланди