15:00 / 02.06.2021
1 154

Эверест чўққисидаги Ўзбекистон байроғи ва Шавкат Мирзиёев сурати

Эверест чўққисидаги Ўзбекистон байроғи ва Шавкат Мирзиёев сурати

Фото: Telegram / Mysterious Uzbekistan
Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди. У чўққида Ўзбекистон байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди.

Telegram’даги Mysterious Uzbekistan каналининг маълум қилишича, алпинист байроқ ва Президент суратини Непал вақти билан 17:30 (Тошкент вақти билан 16:45)да 8848 метр баландликка етганда кўтарган.

Қайд этилишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши.
Эверестга кўтарилишнинг ушбу мавсуми аномал ва нобарқарор об-ҳаво шароитига тўғри келган. Экспедиция тахминан 2 ой давом этган. Чўққига чиқиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Фото: Telegram / Mysterious Uzbekistan
Маълумот учун, Эверест баландлиги биринчи марта 1847 йилда Эндрю Во бошчилигидаги ҳиндистонлик экспедиция томонидан ўлчаниб, 8 840 метрга баҳоланган. 1954 йилда эса Ҳиндистон Геологик хизмати томонидан қайта ўлчаниб, 8848 метрни ташкил этиши аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Эверест чўққисидаги Ўзбекистон байроғи ва Шавкат Мирзиёев сурати