21:23 / 03.07.2021
2 165

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг яна бир ҳайкали очилди


Фото: Қозоғистон президенти расмий веб-сайти
Қозоғистон пойтахти Нурсултондаги боғлардан бирида мамлакатнинг биринчи президенти, миллат етакчиси Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали очилди. Маросимда амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев қатнашди.

Бу 6 июль куни 81 ёшни қаршилайдиган Назарбоевнинг иккинчи ҳайкали. Биринчиси ҳам Нурсултонда, Мудофаа миллий университетида ўрнатилганди.

Маълумот ўрнида: Қозоғистон пойтахти номи 2019 йилдан биринчи президент номи билан бир хилда жаранглай бошлаганди. Шаҳарга асос солинган 1830 йилда Акмолинск, 1961 йилдан Целиноград, 1992—1998 йилларда Оқмўла деб аталган. 1997 йилда Назарбоев ташаббуси билан пойтахт Олмаотадан Оқмўлага кўчирилиб, ярим йил ўтиб номи Астанага ўзгартирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг яна бир ҳайкали очилди