11:00 / 16.07.2021
1 724

Чехия бош вазири 16 июлда “ҳақиқат”ни айтишини эълон қилди

Чехия бош вазири 16 июлда “ҳақиқат”ни айтишини эълон қилди

Фото: AP
Чехия бош вазири Андрей Бабиш 15 июлда Twitter ва Facebook’даги саҳифаларида “Эртага ҳақиқатни айтаман” деган пост қолдирди. Бироқ сиёсатчи ушбу “сирли” постига ҳеч қандай изоҳ қолдирмагани сабабли ОАВда унинг аккаунти бузиб кирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида гаплар оралади.

Novinky нашри Бабиш атрофидаги яқин манбага таяниб, катта ҳарфлар билан ёзилган ушбу постни бош вазирнинг ўзи қолдирганини маълум қилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Бабиш 16 июлда нимадир ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда. Бош вазир ижтимоий тармоқларда одатда аҳолининг коронавирусга қарши эмланиши билан боғлиқ янгиликларни қолдирган. Ҳозирда мамлакатдаги эмлаш жараёни унинг бошчилигида ўтмоқда.

Бу орада ижтимоий тармоқларда бош вазирнинг ушбу постига кинояли изоҳлар пайдо бўлган. Бу изоҳларнинг аксарияти мазмуни Чехия бош вазири “биринчи марта рост сўзлашга қарор қилгани ва шу сабабли ушбу ‘муҳим воқеа’ни эълон қилаётгани”дан иборат бўлган. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Чехия бош вазири 16 июлда “ҳақиқат”ни айтишини эълон қилди