15:30 / 20.07.2021
2 672

Америкалик олимлар антибиотиклар мия тузилишини ўзгартириб юборишини аниқлади


Фото: Pixabay
Америкалик тадқиқотчилар пенициллин янги туғилган чақалоқларнинг нафақат микробиотасини, балки миясининг муҳим қисмларидаги генлар экспрессиясини ҳам ўзгартириб юборишини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Антибиотикларни истеъмол қилиш мия соҳасидаги ривожланиш, хотира, стресс ва қўрқувга чора кўришга жавоб берадиган генлар экспессиясининг ўзгаришига сабаб бўлади.

Пенициллин ҳамда унинг ҳосилалари жаҳон педиатриясида энг кўп қўлланиладиган дори воситаларидан биридир. Аммо ичак трактининг мия билан боғлиқлиги сабаб бу мия тузилиши ва функцияларида доимий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ўз навбатида нейропсихиатрик ва нейродегенратив касалликларни юзага келишига сабаб бўлади — нафақат ёшликда, балки қариганда ҳам.

Тадқиқотчилар пенициллин қилинган сичқонларни антибиотик олмаган назорат гуруҳи билан таққослаб, биринчи гуруҳдаги кемирувчиларнинг ичак микробиотаси сезиларли даражада ўзгарганини аниқлаган. Бундан ташқари, хотиранинг ривожланишига ҳамда қўрқув ва стрессга қарши чора кўришга жавоб берадиган бош ва бодомсимон мия қобиғи генидаги экспрессия ҳам ўзгарган.

«Сўнгги ўн йилда болаларда нейродегенератив касалликлар ҳолати ортди, хусусан, аутисм спкетри бузилиши, диққат етишмаслиги синдроми, гиперфаоллик ва таълим олишдаги муаммолар. Гарчи бунга хабардорлик ва ташхис ҳам сабаб бўлиши мумкин бўлсада, эрта ёшда мия гени экспрессионидаги бузилишлар ҳам истисно эмас», — дейди олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар антибиотиклар мия тузилишини ўзгартириб юборишини аниқлади