Малика Диананинг тўйидаги торт бўлаги аукционга қўйилди

1 дақиқа ўқиш3.1K
Малика Диананинг тўйидаги торт бўлаги аукционга қўйилди
Фото: Getty Images
Шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг тўй маросимидаги торт бўлаги Англиядаги Глостершир аукциони орқали сотилади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, 1981 йилнинг июлида айнан ушбу торт бўлаги қироллик оиласи аъзоси ҳисобланувчи Мойра Смитга насиб этган. Ширинликда тилларанг, қизил, кўк ва кумуш рангга бўялган қироллик герби тасвирланган.

Смит тортни тунука идиш ёрдамида сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Унга «Эҳтиёт бўлиб тегининг — шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг тўй торти» деган ёзув ҳамда 1981 йил 27 июль санаси туширилган.
Малика Диананинг тўйидаги торт бўлаги аукционга қўйилди
Фото: Twitter / BBCGlos
Малика Диананинг тўйидаги торт бўлаги аукционга қўйилди
Фото: Twitter / BBCGlos
Шунингдек, аёл егуликни озиқ-овқат учун мўлжалланган плёнка билан ўраб қўйгани сабаб торт яхши ҳолатда сақланган. Бироқ 2008 йилда Смитнинг оиласи тортни хусусий коллекционерлардан бирига сотиб юборган.

Тортнинг ташқи кўриниши одамнинг иштаҳасини очишига қарамай, аукцион ташкилотчилари уни емасликни маслаҳат беради. Аукцион 11 август кунлари бўлиб ўтади. Қандолатчилик маҳсулоти 300—500 фунт стерлингга сотилиши кутилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?