date
views 1 630

Гаитида зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингга яқинлашди

Гаитида зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингга яқинлашди
Ўтган дам олиш кунлари Гаитининг жануби-ғарбий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 1941 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди. Унга кўра, бундан ташқари камида 9 915 киши жароҳатланган.

Зилзила ўн минглаб уйларни вайрон қилганидан сўнг, кучли ёмғирли тропик бўрон тирик қолганларни қидириш ишларига тўсқинлик қилган. Маҳаллий аҳоли зилзиладан ёриқлар пайдо бўлган бинолардан эҳтиёт бўлишга чақирилган — улар кучли ёмғир оқибатида қулаб тушиши мумкин.

Касалхоналар одамлар билан тўлган, сабаби одамлар бошпана илинжида ҳам бинога жойлашишга ҳаракат қилмоқда.

Омон қолганларни топиш бўйича операция об-ҳаво шароити яхшиланганидан кейин қайта тикланган. Зилзиладан зарар кўрган гаитиликлар озиқ -овқат, бошпана ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлишмоқда.

Маълумот учун, 14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гаитида зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингга яқинлашди