
Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Интерполдан Ашраф Ғанини қўлга олишни сўради. У жамоат маблағларини ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, элчихона шунингдек, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Ҳамдулла Муҳиб ва президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлийни ҳам ана шундай айблов бўйича қўлга олишни сўраган.
Элчихонанинг фикрича, бу ўғирланган маблағларни Афғонистонга қайтаришга ёрдам беради.
16 август куни ТАСС Кобулдаги Россия элчихонаси ходимига асосланиб Ғани Афғонистонни йирик миқдордаги нақд пуллар билан тарк этгани ҳақида хабар берган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.