13:00 / 27.08.2021
2 782

Тошнинг NFT-сурати 1,3 млн долларга сотилди

Тошнинг NFT-сурати 1,3 млн долларга сотилди
Фото: EtherRock
EtherRock криптолойиҳаси тош тасвирланган суратни NFT-форматга ўтказиб, унинг вариациясини виртуал санъат коллексионерларга сотишни бошлагач машҳурликка эришди, деб хабар беради Esquire.

Маълум қилинишича, шу каби тошлардан бирининг сурати номаълум харидор томонидан 1,3 миллион долларга сотиб олинган, яна бири эса 608 минг долларга сотилган — бундан бир кун олдин тошлар нархи 300 минг доллар атрофида эди.

EtherRock лойиҳаси 2017 йилда пайдо бўлган. Ўшанда тош сурати Goodfreephotos бепул онлайн базасидан олинган ва криптоформатга ўтказилиб, жами 100 та NFT-сурат яратилган — тошлар бир-биридан фақатгина ранги билан фарқланади, оригинали кул ранг. Нарх борасида амалдаги рекордни ўрнатган 42-рақамли тош қизғиш-жигарранг рангда.

Ушбу тошни EtherRock лойиҳасининг ўзи эмас, балки уни август бошида 4800 долларга сотиб олган британиялик криптоинвестор Том Осман сотган. «Ўйлашимча, бу ҳозирги кунгача амалга оширган энг яхши инвестициям. Одамлар тошни қанчалик кўп ёмон кўрса, унинг нархи шунчалик ошмоқда, яқин кунларда у бир неча бор қимматга сотилади», — дейди у.

NFT пандемия вақтида кескин оммалашиб кетди, чунки инвесторлар ва коллексионерлар орасида фақат рақамли маконда мавжуд санъат асарларига бўлган талаб ошди. NFT жуда ёш технология бўлишига қарамай, мазкур бозорнинг ҳажми сезиларли даражада катта ва истиқболлари ҳам улкан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошнинг NFT-сурати 1,3 млн долларга сотилди