Шри-Ланкада 55 ёшли эркакдан 3,1 килограммлик тош олинди

2 дақиқа ўқиш241
Шри-Ланкада 55 ёшли эркакдан 3,1 килограммлик тош олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шри-Ланкада шифокорлар 55 ёшли эркакнинг сийдик пуфагидан оғирлиги 3,1 килограмм ва узунлиги қарийб 17 сантиметр бўлган тошни олиб ташлади.
  • Мутахассислар бу жарроҳлик йўли билан олиб ташланган ва ҳужжатлаштирилган энг йирик сийдик пуфаги тоши бўлиши мумкинлигини билдирди.
  • Тринкомали шаҳрида ўтказилган операцияга доктор Прахалаҳан Балакришнан раҳбарлик қилган, беморнинг ҳозирги аҳволи эса «жуда яхши» деб баҳоланган.

Шри-Ланкада шифокорлар 55 ёшли эркакнинг сийдик пуфагидан оғирлиги 3,1 килограммга етган улкан тошни олиб ташлади. Мутахассислар мазкур тош ўз тури бўйича тиббиёт тарихида қайд этилган энг йирик тош бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтган ҳафта мамлакатнинг шарқий қисмидаги Тринкомали шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида амалга оширилган.

55 ёшли бемор шифохонага инсультдан кейин даволаниш учун ётқизилган. Бироқ унинг асосий касаллиги бўйича муолажа олаётган пайтда шифокорлар бемор сийишда қийинчиликка дуч келаётганини пайқаган. Текширувлар натижасида унинг сийдик пуфагида тошлар борлиги аниқланган.

Шундан сўнг мутахассислар жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилган. Операция давомида шифокорлар беморнинг сийдик пуфагидаги улкан тошни олиб ташлаган. Унинг оғирлиги 3,1 килограмм, узунлиги эса қарийб 17 сантиметрни ташкил этган.

Тошнинг ҳажми ҳам ҳайратланарли бўлган. У тўлиқ муддатда туғиладиган чақалоқнинг оғирлигига тенг келган ва ташқи кўриниши жиҳатидан туяқуш тухуми катталигича бўлган.

Операцияга раҳбарлик қилган доктор Прахалаҳан Балакришнаннинг BBC Sinhala нашрига айтишича, мавжуд тиббий маълумотларга кўра, бу жарроҳлик йўли билан олиб ташланган ва ҳужжатлаштирилган энг йирик сийдик пуфаги тоши ҳисобланади.

Шифокор беморнинг ҳозирги аҳволи «жуда яхши» эканини маълум қилган. Айни пайтда эркак шифохонада қолмоқда ва инсульт ҳамда бошқа тиббий муаммолари бўйича даволанишни давом эттиряпти.

Доктор Балакришнаннинг таъкидлашича, улкан тош беморнинг сийдик пуфагида тахминан беш йилдан ўн йилгача бўлган давр мобайнида шаклланган бўлиши мумкин.

Сийдик пуфагидаги тошлар сийдик таркибидаги минераллар кристаллашиб, қаттиқ бўлакларга айланиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай ҳолат кўпинча сийдик пуфаги тўлиқ бўшамай қолганда юзага келади. Бунда сийдик қуюқлашиб, унинг таркибидаги минераллар кристалл ҳосил қилиши мумкин.

Кичик, ҳатто қум зарраси ҳажмидаги тошлар баъзан организмдан ўз-ўзидан чиқиб кетади. Бироқ ўлчами 1 сантиметрдан катта бўлган тошлар кўп ҳолларда сийдик чиқишини қийинлаштиради ёки тўсиб қўяди. Шу сабабли уларни олиб ташлаш учун тиббий аралашув талаб этилиши мумкин.

Мутахассислар 4 сантиметрдан катта сийдик пуфаги тошларини улкан тошлар сифатида баҳолайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, Шри-Ланкада олиб ташланган 17 сантиметрлик тошнинг ҳажми ҳақиқатан ҳам ниҳоятда катта экани кўринади.

Guinness World Records маълумотларига кўра, бунга қадар дунёдаги энг катта сийдик пуфаги тоши Бразилияда 2003 йилда бемордан олиб ташланган. Унинг оғирлиги 1,9 килограмм, узунлиги эса 17,9 сантиметр бўлган.

Шри-Ланкада ўтган ҳафта олиб ташланган тош эса тахминан 17 сантиметр узунликда ва 3,1 килограмм оғирликда бўлган. Агар шифокорларнинг дастлабки баҳоси тасдиқланса, ушбу ҳолат сийдик пуфагидаги энг йирик тош бўйича янги рекорд сифатида қайд этилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?