date

Она ўз боласини қутқариш учун баҳайбат ёввойи мушук билан олишди

Она ўз боласини қутқариш учун баҳайбат ёввойи мушук билан олишди
АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи аёл, беш ёшли ўғлини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳеч қандай қуролсиз Америка ёввойи мушуги билан курашди. Бу ҳақда CBS Los Angeles телеканали маълум қилди.

Воқеа Калабасас шаҳрида содир бўлган. Бола ҳовлида ўйнаб турганида, тўсатдан пайдо бўлган ёввойи мушук уни тутиб олиб 40 метр масофагача судраб борган.

Боланинг йиғисини эшитиб, уйдан югуриб чиққан она ҳайвонни қувиб етишга муваффақ бўлган.
Бола шифохонага ётқизилган, унда бош, бўйин ва тана жароҳатлари қайд этилган.

Телеканал маълумотига кўра сўнгги 20 йилда бу каби ҳайвон ҳужумлари кузатилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Она ўз боласини қутқариш учун баҳайбат ёввойи мушук билан олишди